Линделёф: "Тен Хагнинг талаблари бизни хавотирга солаётгани йўқ"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделёф бош мураббий Эрик тен Хаг ва унинг талаблари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳамма келажакка оптимистик қарайди. Бу рост гап. Биз ҳам ўтган мавсумдан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимизга ишонамиз.
Футболчилар янги мураббий билан мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқда. Ҳозир унинг иш усулини ўрганмоқдамиз.
Машғулотларимиз яна фаоллашди. Биринчи куни мураббий биздан нима истаётганини тушунтириб берди. Унинг талаблари бизни хавотирга солаётгани йўқ. Сабаби, биз профессионаллармиз ва бу биз учун одатий ҳол", - деди швециялик ҳимоячи.
Фикрлар