Лингард “Арсенал”га ўтса, Ўзил “МЮ”га кетиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини Лондоннинг “Арсенал” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Айтиш керакки, “қизил иблислар” 23 ёшли футболчиси билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Аммо, бу ўз самарасини бераётгани йўқ. Лингарднинг вакиллари футболчи учун бошқа вариантларни излашмоқда. Унинг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Лингард ушбу мавсумда 13та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Аввалроқ эса “Арсенал” Лингарднинг ўрнига “Манчестер Юнайтед”га Месут Ўзилни бермоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!