Лингард ёзда араблар қўлига ўтган клуб сафига ўтиши мумкин
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси - Жесси Лингард ёзда фаолиятини бошқа бир инглиз клубида ўтказиши мумкин.
"Daily Mail" нашри берган хабарга суянадиган бўлсак, футболчининг хизматларига ПСЖ ва "Ньюкасл" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Лингарднинг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози эканлигини яшириб ўтирмаяпти.
Лингарднинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси 2021/22-йилги мавсум охирида якунига етади. Қаҳрамонимиз янги битимга имзо чекмаса, ёзда эркин агент мақомида исталган жамоасига ўтиши мумкин.
Фикрлар