"Лион" - аёллар ўртасида чемпионлар лигаси кубокини қўлга киритди!

"Лион" аёллар клуби кеча Европа чемпионлар лигаси финали доирасида "Барселона"га қарши баҳс олиб борди. Унда францияликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Чемпион бўлган жамоа сафида голларга Анри, Хегерберг ва Макарио муаллифлик қилди. Каталонияликларнинг ягона голи амалдаги "Олтин Тўп" соҳиби Алексия Путельяс ҳисобига қайд этилди.

Шу тариқа, "Лион" аёллар жамоаси 8-маротаба чемпионлар лигаси ғолибаларига айланди. Мавсумда фантастик натижалар қайд этиб келаётган "Барселона" клубига финалда омад кулиб боқмади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!