“Лион” Бенземани ортга қайтармоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Карим Бензема учун яна бир даъвогар жамоа пайдо бўлди.

Хабарларга қараганда 30 ёшли франциялик футболчига “Лион” жиддий қизиқиб қолган. Айтиш лозимки, Бензема 2005-2009 йилларда айнан ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва шу ерда кўрсатган ёрқин ўйинлари сабаб “қироллик клуби”га кўчиб ўтган эди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 34та баҳсда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 8та гол уришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари жамоасининг 10та голига ҳам ассистентлик қилган.

Минбар

Барча блоглар