"Лион" Дембеленинг трансфери бўйича "Челси" юборган дастлабки таклифни рад этди

  • 2 января, 2020, 19:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби қишки трансферлар даврида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Бу борада уларнинг эътибори “Лион” форварди Мусса Дембелега тушган.

Tecno

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” франциялик ҳужумчи учун “Лион”га 40 млн евро таклиф қилишган. Француз гранди эса ушбу маблағни жуда кам деб ҳисоблади ва шу боис “Челси”нинг таклифини рад этди.

Дембеле ҳам бошқа жамоага кўчиб ўтишга қарши эмас. Энди “Челси” унинг трансфери бўйича “Лион”га янги таклиф юборади. Лондонликлар “Лион”га Оливье Жиру ҳам қўшиб беришга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию