"Лион" фитна қурбони
“Лион” президенти маслаҳатчиси Жерар Улье чемпионатда дастлабки икки ўринни эгаллаган ПСЖ ва “Марсель”ни ўз клубига нисбатан фитнада айбламоқда. Унинг фикрича, бу икки қудратли клуб чемпионатни муддатидан аввал тугатиш мақсадида ҳукуматга босим ўтказган.
ПСЖ ва “Марсель” ўзаро тил бириктирган ва бу мавсумни эрта якунланишига таъсир қилди. Бу биринчи навбатда “Лион”га нисбатан фитна. Албатта бу махфий қолади, чунки ишга давлат аралашган, - деди таниқлик мутахассис.
Муддатидан олдин тўхтатилган чемпионатда “Лион” 7-ўринда қолиб келди ва 1997 йилдан буён илк бор Еврокубокларда қатнашишдан мосуво бўлди.
Фикрлар