"Лион" клуби "Спартак" футболчисига кўз тикмоқда. У ким бўлиши мумкин?
Россиянинг «Спартак» клуби ҳимоячиси Самюэль Жиго фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L`Equipe нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, «Лион» ушбу позицияга бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Улар қаторида Жиго ҳам бор. Клуб раҳбарияти Самюэль вариантини маъқуллаган. Шу билан бирга келишув фақатгина "Лион" ҳимоячиларидан бирини сотган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.
Transfermarkt портали 26 ёшлик францияликнинг трансферини 9 миллион еврога баҳолаган. Аммо трансфер 15 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин.
Жиго учун юртидан яна бир нечта таклифлар бор. «Марсель» ва «Лилль» унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар