Ads

Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Олас Неймарнинг ПСЖга ўтишига ўз муносабатини билдирди.

“Неймарнинг трансфери Лига 1 иқтисодининг ошишига ёрдам бермайди. Биз ҳаммасини ўйлаб кўришимиз керак.

Агарда, сизда нефт ва газ бўлса, истаган нарсангиз учун тўлашингиз мумкин. Сизда бу нарса бўлмаса, бор кучингиз билан пул ишлаш имконини берадиган ЕЧЛга чиқиш учун чемпионатда юқори ўринларни эгаллашга  ҳаракат қилиш керак.

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи қандай бахтли инсон эканлигини англаб етиши лозим”, – деб айтиб ўтди “Лион” жамоаси раҳбари.