Лионель Месси 6 карра

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин бутса"ни қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги олтинчи "Олтин Бутса" ҳисобланади.

Ушбу соврин Европанинг мавсум якунига кўра энг кўп гол урган футболчига топширилади.

"Олтин Бутса"ни қўлга киритиш борасида Месси етакчилик қилмоқда. Унинг асосий рақобатчиси Криштиану Роналду ҳисобида 4 та "Олтин бутса" бор.

Аргентиналик футболчи мукофотни кетма-кет 3-мавсум қўлга киритмоқда. Бунгача 2009/2010, 2011/2012, 2012/2013, 2016/2017 ва 2017/2018 мавсумларда ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўтган мавсумда 36 та гол урган эди.