Лионель Месси асабийлашмоқда. Сабаб?
Лионель Месси "Барселона" унга таклиф юбормаганидан хавотирда.
Инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, ПСЖ ҳужумчиси асабийлашмоқда. Сабаби, у ўтган ҳафта ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилмоқчи бўлган, аммо "кўк-анорранглилар" билан боғлиқ ноаниқлик туфайли ҳозирча буни уддалай олмади.
Каталонияликлар у билан норасмий музокаралар олиб бормоқда, расмий таклиф эса ҳеч қачон бўлмаган. Бунга клуб Ла Лига билан олиб бораётган музокаралардаги келишмовчилик сабаб бўлмоқда.
Ҳозирча футбол мутасаддиларининг розилигини олишнинг имкони бўлмади. Ла Лига доирасидаги навбатдаги муҳокама 31 май куни бўлиб ўтади ва улар 24 соат ичида "Барселона" вакиллари билан боғланади.
Хабар қилинишича, Лионель яқин кунларда янги клуб борасида қарор қабул қилмоқчи. Унга Премьер-лига, Саудия Арабистони Лигаси ҳамда МЛСдан таклифлар бор.
Фикрлар
Булдида, каридинг кутингни кисиб дамингни ол. Соккани босган булсанг.