Лионель Месси

Испания Ла Лигаси 15-турида "Барселона" сафарда "Атлетико" билан куч синашди. Беллашув тақдирини 86-дақиқада киритилган ягона гол ҳал қилди. Гол муаллифи Месси.

Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчи "Атлетико"га қарши 27 ўйинда 25 та гол урди. Месси "матрасчилар"дан кўра "Севилья"га кўпроқ гол урган. Месси "Севилья" дарвозасини 29 марта ишғол этган.