Лионель Месси ЖЧ финали олдидан "Инстаграм"да пост қолдирди

Жаҳон чемпионати ярим финал босқичидан ўрин олган Аргентина - Хорватия учрашувида "альбиселесте" 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин аргентиналиклар сардори Лионель Месси "Инстаграм"даги саҳифасида пост қолдирди.

"Финал!

Яна бир ажойиб ўйин ўтказиш учун ўзимизюа куч топа олдик. Бизга ишонган барчага катта раҳмат! Олға, Аргентина!"

Энди Месси бошчилигидаги аргентиналиклар финал беллашувини 18 декабрь куни ўтказади. Уларнинг рақиби Марокаш ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!