Лионель Месси Норвегиянинг 3-дивизион клуби билан шартнома имзолади
Ads

Норвегиянинг 3-дивизионида иштирок этувчи "Юнкерен" клуби Лионель Месси билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, 16 ёшли футболчининг асл исми Даниэль Аре Кнутсен бўлган. Бироқ, кейинчалик аргентиналик футбол юлдузига ҳавас қилиб ўз исмини ўзгартирган.

“Аввалроқ мен жамоамизга Роналду керак деб ҳазиллашардим. Месси ҳозирча ёшлар жамоамизда ўйнайди. Умид қиламанки тез орада у асосий жамоага жалб этилади”, - дейди клуб директори Рунар Бо Эриксен.