Лионель Месси қаерда ўйнаш бўйича бир қарорга келди

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси келаси мавсум ҳам Европада тўп тепишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Sport.es сайти.

Манбанинг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз Европа футболида яна ўзини кўрсатмоқчи. Унинг бу қарори “Интер Майами”, “Ньюэллс Олд Бойз” ва бошқа қитъаларнинг қатор клублари режаларини барбод қилди.

Айни пайтда Месси ҳозирги клуби билан янги келишув борасида музокара олиб бораётгани айтилмоқда. Томонлар иккита вариант – бир йиллик шартнома ва уни яна узайтириш имкониятини берадиган банд киритиш бўйича келишиб олиши керак бўлади.

Месси ПСЖда 2021 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!