Лионель Месси ва Жерар Пике ўртасида келишмовчилик юз бердими?

"Барселона" етакчи футболчилари Жерар Пике ва жамоа сардори Лионель Месси машғулотлар вақтида жанжаллашиб қолишди. AS нашри хабарига кўра, воқеа ўтган сешанба куни юз берган.

Манба хабарига кўра, футболчилардан бирининг ҳаракатлари иккинчисига манзур келмаган. Натижада улар баланд овозда тортишиб кетишган, бироқ тезда тинчланиб олишган.

Ушбу қарама-қаршиликдан сўнг, "Барселона" "Леванте" билан Испания чемпионати ўйинида майдонга тушиб, ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!