Лиото Мачида Гегард Мусасини нокаутга учратмоқчи

Ушбу ҳафта сўнгида "Bellator" 228 турнири бўлиб ўтади. Мазкур турнир доирасида бразилиялик Лиото Мачида ҳамда Гегард Мусаси жанги бўлиб ўтади. Бу ўзига ҳос реванш жанги бўлиб, дастлабкиси 2014 йилда бўлиб ўтган ва унда Лиото ҳакамлар қарорига кўра, ғолиб чиққан эди. Бу галги тўқнашувда ҳам Лиото Мусасини нокаутга учратишни режалаштирмоқда.

"Мен уни бир марта мағлуб этган эдим. Энди бу ишни иккинчи марта амалга оширишни режалаштирмоқдаман. Менимча, ушбу жанг ҳам биринчисига ўхшаш бўлади. Биринчи жангда у кўп вақтини тик туриб ўтказган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлади деб ўйлайман. Яхши жанг бўлади. Жуда яхши формадаман. Мусасини нокаут қила оламан деб ўйлайман”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!