"Ливерпуль" "Челси" ҳужумчиси билан шартнома тузмоқчи
"Челси" жамоасида тўп суриб келаётган вингер Педру Нету ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, жамоасини ўзгартириши мумкин.
Football365 нашри маълумотича, португалиялик футболчига "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, яқин кунларда мерсисайдликлар Нетунинг эҳтимолий трансфери бўйича расмий сўров йўллашни режалаштирган.
Педру Нету 2024 йили "Вулверхэмптон" таркибидан "Челси"га 60 миллион евро эвазига ўтган. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2031 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда вингер лондонликлар сафида барча мусобақалар доирасида 52 ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Педру Нетунинг бозор қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар