"Ливерпуль" футболчисига харидор чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ноттингем Форест» клуби янги мавсум олдидан таркибини кучайтириш мақсадида «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

Маълумотларга кўра, жамоа яқинда «Манчестер Сити»га сотилган Эллиот Андерсон трансфери орқали тушган маблағни айнан шу йўналишда қайта сармоя қилишни режалаштирмоқда.

24 ёшли футболчи ушбу ёзда «Энфилд»ни тарк этишга тайёр, у доимий ўйин амалиёти изламоқда. Янги бош мураббий Андони Ираола келганига қарамай, Жонс асосий таркибда мунтазам майдонга тушишига шубҳа билан қараётгани айтилмоқда. Бу ҳақда tribalfootball.com хабар берди.

Кёртис Жонснинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси якунланиш арафасида. Клуб унинг трансфери учун 35–40 миллион фунт атрофида тўлов талаб қилмоқда. Футболчига Италия чемпиони «Интер» ҳам қизиқиш билдирган, аммо миланликлар ҳозирча бундай миқдорда маблағ сарф этишга тайёр эмаслиги маълум қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!