“Ливерпуль” “Лейпциг” юлдузига янги таклиф тайёрламоқда
Англиянинг машҳур "Ливерпуль" клуби яқин кунларда "РБ Лейпци" жамоасига 19 ёшли вингер Ян Диоманде трансфери бўйича янги таклиф киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, немис клуби Диомандени 100 миллион евро эвазига сотишдан бош тортган эди. "РБ Лейпциг" раҳбарияти ёш футболчини камида яна бир мавсум жамоада қолдириш тарафдори. Бироқ Диоманде ўзи учун айнан ҳозир кетиш энг маъқул вариант, деган фикрда.
Ўтган мавсумда Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган ёш истеъдод "РБ Лейпциг" сафида 36 та ўйин ўтказди. Шу вақт мобайнида ҳужумчи 13 та гол урди ва 10 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар