"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Реал" футболчиси учун курашади
Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, 23 ёшли француз футболчисига "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айтилишича, "Реал"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Камавингани жамоадан кетишига қарши эмас, чунки уни ўз лойиҳасида асосий фигура сифатида кўрмаяпти.
Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг ўзи Премьер-лига клубларидан бўлаётган қизиқишга қарамай, "Реал"ни тарк этишни истамаяётгани таъкидланмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Камавинга барча мусобақалар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва бир бор ҳамкасбларидан бирини голли пас билан таъминлади.

Фикрлар