"Ливерпуль" Виржил ван Дейкни сотишни кўриб чиқишга тайёр
"Ливерпуль" эндиликда жамоа сардори Вирджил ван Дейкни мутлақо дахлсиз футболчи сифатида кўрмаяпти ва унинг трансфери бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Нашр манбаларига кўра, омадсиз якунланган мавсумдан сўнг мерсисайдликлар раҳбарияти жамоа етакчиларига бўлган муносабатини қайта кўриб чиққан. Ван Дейк 2025 йилда "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолаган бўлса-да, клуб 35 ёшли марказий ҳимоячи бўйича жиддий таклиф тушса, уни кўриб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.
Голландиялик футболчига бир вақтнинг ўзида бир нечта жамоа қизиқиш билдирмоқда. "Милан"нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим ван Дейкни асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда. Шунингдек, ҳимоячига Туркиянинг "Галатасарай" ва "Фенербахче" клублари, Саудия Арабистони чемпионати жамоалари ҳамда MLS вакиллари даъвогарлик қилмоқда.
Шу билан бирга, хабарда таъкидланишича, "Ливерпуль" сардори билан албатта хайрлашишни мақсад қилмаган. Жамоанинг янги бош мураббийи Андони Ираола ҳам ван Дейкнинг кетишини талаб қилаётгани йўқ. Футболчининг келажагига оид якуний қарор фақат ҳақиқатан ҳам жуда жиддий таклиф пайдо бўлса, қабул қилинади.

Фикрлар