"Ливерпуль" - "Барселона" ўйинини ким шарҳлайди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, бугун футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси ярим финал учрашувларига старт берилади. Бугунга белгиланган ўйинда "Ливерпуль" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. 

Маълум бўлишича, "UzreportTV" телеканали трансляция қиладиган мазкур учрашувни Ҳасан Турдиалиев шарҳлаб боради. Бу ҳақида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. Шунингдек, каналнинг рус тилидаги шарҳини Александр Елагин олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. Дастлабки учрашув "Барселона"нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
07/05/2019 15:11
Нега Хайрулла Хамид шархламайдиа, иккала жамоага хам мухлислик килмасамда, шу шархловчини тинглаш учунгина учрашувни курган булардмм. Афсуски бизда рейтинг деган нарса йукда, булганида Хайрулла Хамидов расман 1- уринда буларди. Хайрулла Хамидовнинг шархини тинглаш жуда марокли.кунглингиздагини топиб гапиради. Футболни хам, футболчиларни хам, мухлис ларни хам аьло тушунади, овози хам екимли, шархда шовкин-сурон йук. Факат хатто Хайрулла Хамидов хам айрим узбекча мукобили кабул килмнган сузларнинг зурлмк билан русча вариантмни ишлатишга уриниши одвмни хафа килади. Мисол: сурьат сузи муомалага кирса хам, темп сузини ишлатишга уриниш. Бундвй мисоллар куп. Кийинги пайтларда шархловчилар нуткига русча сузлврни купрок олиб киришга уриниш сезиляпти. Футбол оммабоплигини хисобга олсак, бу одамлар нуткига хам таьсир килади. Узбекча ифодасини тополмаса, шархловчилик килиш на хожат (Диер Имомхужаев:"Русларда гол в гардероб' деган гап бор). Шархловчи биринчи навбатда тилимизни яхши билиши керак. Шархловчиларимизда кейинги пайтда суз топишга уриниш урнига осонгина яна рус тилига мурожаат килиш кузга ташланиб колди, бу барча, хатто эски (Мурод Ризаев) шархловчиларга тегишли. Шархловчи суз куроли экан, унинг барча имкониятларидан фойдалансин, сурасин, лугат кавласин, излансин, футболни ва инглиз, рус тилини билиш етарли эмас. Уз она тилини яхши билсин ва одамларга ургатсин. Шархловчилвримиз уз нуткларини танкидий куриб чикишлари шарт, акс холда тилимиз камситилишига йул куйишаетгандек таассурот уйгониши мумкин.