"Ливерпуль" - "Лейпциг": Матнли трансляция
Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашуви! "Ливерпуль" - "Лейпциг" учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди! "Ливерпуль" "Лейпциг"га имконият қолдирмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+'
2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 90'
"Ливерпуль"да 2 ўзгариш: Робертсон ва Мане ўрнига Окслейд-Чемберлен ва Цимикас ўйинга қўшилди.
- 88'
Ориги офсайдда қолиб кетди.
- 85'
"Ливерпуль" бурчак тўпи ишлаб олди. Робертсон уни ижро этади.
- 82'
Вейналдумнинг ўрнига Жеймс Милнер ўйинга қўшилади.
- 76'
Амаду Хайдара жуда қўпол ўйнади.
- 74'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Садио Мане ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! Узатма муаллифи Дивок Ориги. 2-0!
- 73'
"Лепциг"да ҳам 2 ўзгариш амалга оширилади: Дани Ольмо ўрнига Амаду Ҳайдара ўйинга қўшилди.
- 72'
"Ливерпуль" шу заҳоти 2 ўзгаришни ишга солади: Диогу Жота ҳамда Тьяго Алькантара ўрнига Дивок Ориги ва Наби Кейта ўйинни давом эттиради.
- 71'
ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Муҳаммад Салаҳ ажойиб комбинацион ҳужумни аниқ ва кучли зарбаси билан якунлади ва тўпни дарвозага михлаб қўйди! 1-0!
- 68'
Жоржиньо Вейналдум ҳужумда фол қайд этди. Ҳакам буни илғади.
- 65'
Александр Сорлотнинг жарима майдончаси ичидан туриб берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
- 64'
"Лейпциг" аъзоси Хи Чхан Хван жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозага кучли зарбаси билан йўналтирди, бироқ у бироз баландлаб кетди.
- 63'
Кльюйвертнинг узатмаси аниқ чиқди, бироқ ҳимоячилар бу эпизодда фаол қатнашишди.
- 61'
Ҳозиргина майдонга тушган Кльюйверт офсайдда қолиб кетди.
- 60'
Нагелсманн 2 ўзгаришни амалга оширади: Эмиль Форсберг ўрнига Жастин Кльюйверт ўйинга қўшилди. Поулсеннинг ўрнига эса Ки Чхан Чван ўйинни давом эттиради.
- 58'
"Лейпциг" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади, мерсисайдликлар бунга йўл қўймаяпти.
- 57'
"Лейпциг" тезкорлик билан тўпни жаримадан ўйинга киритиб беради.
- 57'
Тьяго Алькантара тўпга қўли билан тегиб юборди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 55'
Диогу Жота воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Офсайд.
- 54'
Фабиньо қўпол ўйнади ва оғзаки огоҳлантирилди.
- 53'
Диогу Жота ҳужумни якунлаш учун бирорта шеригини топа олмади. Тўп йўқотилди.
- 49'
"Лейпциг"да узатмалар сони кўп ва аниқ кечмоқда. 2-бўлим уларнинг устунлигида бошланди.
- 46'
"Лейпциг"да ўзгариш: Кевин Кампьл ўрнига Александр Сорлот ўйинга қўшилди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.
- 45+'
1 дақиқа вақт қўшиб берилади.
- 44'
Натан Филипсдан қўпол ўйин. Жарима тўпи тепилади.
- 43'
Нкунку бугун жуда фаол. Унинг узатмасини ҳимоячи зарарсизлантирди.
- 41'
Сейв! Жотанинг зарбасини Гулачи яна бир бор қайтарди!
- 39'
Эмиль Форсберг офсайдда қолиб кетди.
- 37'
Нкункунинг узатмаси яна бир бор ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 33'
Форсбергнинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!
- 32'
Кевин Кампльнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини Алиссон ушлаб қолди!
- 29'
Робертсон бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
- 29'
Арнольднинг жарима майдончаси ичига узатмасига аниқлик етишмаси.
- 27'
Поульсеннинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 26'
Бурчакдан тўпни "Лейпциг" аъзолари ўйинга киритиб беради.
- 25'
Уххх! Тьягонинг чалқанчасига берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 24'
Қарши ҳужумга ўтган Салаҳ дарвозага зарба берди, сейв! Қайтган тўпни Мане тепди! Бу сафар ҳимоячи!
- 23'
Жарима майдончаси ичига узатилган узатмани Натан Филипс узоқлаштирди. Қарши ҳужум.
- 22'
Тьяго Алькантара рақибининг оёғини босиб олди. Жарима зарбаси.
- 20'
Навбатдаги бурчак тўпи ҳам Арнольд томонидан ижро этилади.
- 20'
Бурчакдан узатилган тўпни Жота боши билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон Гулачи эса чиройли сейви билан хавфни бартараф этди!
- 19'
Бурчак тўпи. Арнольд уни ижро этади.
- 17'
Манеда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.
- 15'
Садио Мане тўқнашув оқибатида шикастланди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.
- 14'
Тренд Александр-Арнолд жаримадан тўпни ичкарига етказиб берди, Гулачи тўпга ҳаммадан баланд сакраб, уни узоқлаштирди.
- 12'
Робертсон қанотда ҳимоячига нисбатан фол ишлатди. Клеман Тюрпень ҳуштагини чалди.
- 10'
Дани Ольмо голга жуда яқин эди, бироқ зарбани тажрибали Алиссон бартараф этди! Сейв.
- 9'
Садио Мане дриблинг билан ичкарига ёриб кирди, бироқ тўп бироз олдинлаб кетди. Тўп майдонни тарк этди.
- 7'
Бу сафар Садио Мане воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.
- 6'
Эмиль Форсберг офсайдда қолиб кетди.
- 5'
Озан Кабак рақибнинг ҳужумини чиройли тарзда бартараф этди. Қарши ҳужум бўлиши мумкин.
- 2'
Тьяго Алкантара деярли голли вазият юзага келтирган эди, бироқ сўнгги узатмага бироз аниқлик етишмади.
- 1'
Учрашув бошланди!
Фикрлар