"Ливерпуль" - "Лидс" учрашувидан ҳам қизиқроқ факт!

Бугун "туманли альбион"нинг икки чемпион жамоаси ўзаро беллашади. Бири АПЛ чемпиони, бошқаси Чемпионшип ғолиби сифатида "Энфилд"да саф тортади.

Ушбу баҳсда "қизиллар" аъзоси Жеймс Милнер майдонга тушиши ва тарихий натижани қайд этиши мумкин. Гап шундаки, англиялик ярим ҳимоячи лидсликларнинг АПЛдаги сўнгги мавсумида "Ливерпуль"га қарши беллашувда ҳаракат қилган. Ва орадан 16 йил ўтиб, собиқ жамоасига қарши мерсисайдликлар сафида ўйинга қўшилиши мумкин.

"Лидс" собиқ футболчиси Майкл Дюберри бу ўйин олдидан ўз хотиралари билан ўртоқлашди:

"Ўша вақтда таркибимизда кўплаб харизматик футболчилар бор эди: Видука, Келли, Бэтти, Колдуэлл ва мен. Жеймс ҳам биз каби барча учун ёқимли футболчи эди. Унинг техникаси ажойиб эди ва Премьер-лига савиясига тезда мослаша олди. У биз билан бир даражага 17 ёшдаёқ чиқиб улгурган эди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!