"Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" "Селтик" футболчисига харидор

"Селтик" ярим ҳимоячиси Мэтт О’Райли жамоани тарк этиб, Англия ёки Германия чемпионатига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “ESPN” хабар бермоқда.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчига "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирмоқда.

“Тransfermarkt” портали футболчининг нархини 2,3 миллион еврога баҳоламоқда.

Даниялик ёш футболчи 2022 йилнинг январидан буён “Селтик” сафида тўп тепиб келади. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!