"Ливерпуль" 19 ёшли туркиялик футболчини сотиб олмоқчи

Туркиянинг "Трабзонспор" клуби ярим ҳимоячиси Абдулкадир Омур "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Talk Sport тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар аллақачон 19 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиш учун ва музокараларни бошлаш учун ўз вакилларини Туркияга юборган. "Трабзонспор" эса унинг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Омур жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!