“Ливерпуль” афсонаси Давид Сильвани мақтади

 

“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси, 31 ёшли Давид Сильва ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Сильванинг битта камчилиги бор – у ҳам бўлса ёши. У АПЛ даражасида яна қанча ўйнай олишини билмаймиз. Биз Анри, Бергкамп ва Кантона каби футболчилар қаторида туришга муносиб футболчи ҳақида гапиряпмиз.

Сильва – АПЛ тарихидаги буюк футболчилардан бири, Де Брюйне эса шубҳасиз шундай футболчига айланади. Сильва “Манчестер Сити” тарихидаги энг яхши футболчи”, – деди “Ливерпуль” афсонаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!