“Ливерпуль” афсонаси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Ads

“Ливерпуль” клубининг афсонавий футболчиси, айни дамда АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоасида тўп сураётган Стивен Жеррард фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Тажрибали ярим ҳимоячининг хизматларига “Интер” қизиқиш билдирмоқда. Декабрь ойида Жеррарднинг лос-анжелесликлар билан шартномаси муддати ўз якунига етади.  

Стивен Жеррард эркин агент сифатида “Интер”га қўшилиши кутилмоқда.  Томонлар шахсий шартрнома борасида музокаралар ўтказмоқда.

Жорий мавсумда Жеррард МЛСнинг 22 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Минбар

Барча блоглар