"Ливерпуль" афсонаси Мане ва Стерлингни ўзаро таққослади

  • 12 Jul 17:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" собиқ футболчиси Грэм Сунесс "Манчестер Сити" форварди Рахим Стерлинг ва "Ливерпуль" форварди Садио Манени ўзаро таққослади.

“Стерлинг топ даражадаги футболчи ҳисобланади. Ҳар қандай жамоа уни ўз сафида кўришни хоҳлайди – “Реал”, “Барселона”, “Бавария”...У Манедан ёшроқ. Уларнинг ўйин услуби бир-бирига ўхшаш ва бир хил даражада. Стерлинг ёшроқ ва шу сабабли мен айнан уни ўз жамоамга олган бўлардим”, - дейди Сунесс.

25 ёшли Стерлинг жорий мавсум 46 та ўйинда ўз ҳисобига 27 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

28 ёшли Мане эса 44 та ўйинда 20 та гол ҳамда 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!