"Ливерпуль" афсонаси: Роналду мендан миллион марта яхшироқ

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Роналду, шубҳасиз, тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Одамлар мени унинг танқидчиси деб атайдилар, аммо Криштиану мендан миллион марта яхшироқ. У фақат энг зўр клубларда ўйнаган ажойиб футболчи. У ажойиб кайфиятга эга ва шу орқали жамоадошларини ҳам илҳомлантиришга ҳаракат қилади.

Футболчининг топ-клубда ўйнашини ижобий деб биламан. Агар жамоа кучсиз бўлса, бу салбий омил. Ўйлайманки, Роналду бу мавсумда айнан шундай қилди”, - деди Каррагер.

37 ёшли Роналду жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Қизил иблислар” бу мавсум АПЛда 58 очко билан 6-ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!