"Ливерпуль" аргентиналик ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Ливерпуль" ёзги трансферлар ойнасида Де Паулни сотиб олмоқчи дея хабар бермоқда "Fichajes" нашри. Клубга ушбу трансфер 40 миллион еврога тушади.
Де Паулнинг "Атлетико" билан амалдаги шартомаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. У жамоада қолишни истайди, лекин АПЛдан келадиган таклифларни қўриб чиқишга тайёр. Айни дам ярим ҳимоячи учун курашда мерсисайдликлар фаворит бўлиб турибди.
"Ливерпуль" келаси мавсум бошида аргентиналик футболчидан ташқари яна бир нечта трансферларни амалга оширишни режалаштирган. Шу билан биргаликда, жамоани айрим ўйинчилар тарк этади.
Фикрлар