"Ливерпуль" "Барселона" футболчиси учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр

"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Daily Mail" нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.

Маълум қилинишича, "қизиллар" 27 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича ёзда расмий таклиф билан чиқишни режалаштирган. Англиянинг амалдаги чемпионлари унинг трансфери учун 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Жюль Кунде 2022 йилда "Севилья"дан "Барселона"га 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Жорий мавсумда ҳимоячи "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали франциялик футболчининг бозор қийматини 65 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!