"Ливерпуль" "Бавария" билан рақобатлашиб кўради

“Ливерпуль” қишки трансферлар ойнасида ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. “Sky Germany” нашри бераётган хабарларга кўра, Конрад Лаймер клубнинг мақсадларига кирган.

Австриялик футболчининг “Лейпциг” билан амалдаги шартномаси 2023 йилда тугайди. Катта эҳтимол билан, у жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Олдинроқ, Лаймерни “Бавария” ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Манбанинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи Англияга боришни хоҳлайди. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 6 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!