"Ливерпуль" бразилиялик вингерни сотиб олади!

"Ливерпуль" клуби "Лидс Юнайтед" вингери Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида шахсан жамоа бош мураббийи Юрген Клопп "Football Insider" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган:

"Сўнгги баҳсларда биз Рафани ўзимиз учун кашф этдик ҳамда жамоамиздаги бразилияликлар сонини яна биттага кўпайтиришни мақсад қилдик. Ўйлаймизки, у ҳужум чизиғимизни янада кучайишига ёрдам берибгина қолмай, ундаги рақобатни ҳам оширади", - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Рафинья Диас "Лидс" сафида бу мавсум 16 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!