"Ливерпуль" дарвозабони ёзда бошқа жамоага кетади

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида дарвозабон Адрианни қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 33 ёшли посбоннинг жорий мавсумда йўл қўйган бир нечта қўпол хатолари сабаб мерсисайдликлар уни сотиб юбориш фикрига келишган.

Маълумот учун, Адриан “Ливерпуль” сафига 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 24 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!