"Ливерпуль" диққат марказида ҳамон Алькантара
"Ливерпуль"нинг "Бавария" хавбеки Тиаго Алькантарага бўлган қизиқиши ҳамон сўнмаяпти. Бу ҳақда италиялик журналист Никола Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, мерсисайдликлар 29 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни янги ҳафтада бошлайди. Мюнхенликлар Тиагонинг трансферидан тахминан 30-40 млн евро ишлаб олишни кўзлаётган бир пайтда АПЛ чемпиони 15 млн евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Бундан аввалроқ, Алькантара “Ливерпуль” билан 4 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар