"Ливерпуль" етакчиси юзидан жиддий жароҳат олди (ФОТО)

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Ред Булл Зальцбург" (2:2) клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Голландиялик ҳимоячи ўйин пайтида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Натижада ван Дейкнинг қоши ёрилди.

Энди ван Дейк ушбу жароҳатига қарамай, 29 август куни “Арсенал”га қарши бўладиган Англия Суперкубогида иштирок этиши керак.

Изображение

Виржил “Ливерпуль” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 122 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!