"Ливерпуль" футболчиси анча камтарин чемпионатга йўл олади
"Ливерпуль" клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Стефан Байчетич Автрия чемпионати вакили "Ред Булл Залцбург"га ўтади.
Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бугун футболчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. Эртага куниёқ эса, шартнома имзоланиши ва трансфер расман эълон қилиниши режалаштирилган.
Байчетич айнан мерсисайдликларниг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилнинг январидан бери "Ливерпул"нинг асосий таркибида ўйнамоқда. Ўтган мавсумнинг кўп қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Умуман олганда, ярим ҳимоячи инглиз клубининг асосий таркибида жами 22 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришган.
Фикрлар