“Ливерпуль” футболчиси Италияга йўл олиши мумкин
"Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Calciomercato" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "Милан" клуби раҳбарияти футболчини жамоа таркибида кўришни хоҳламоқда. "Россонерликлар" анчадан буён Жо билан музокаралар олиб бормоқда ва мерсисайдликларга таклиф юборишга тайёрланяпти.
28 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 15 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, Гомес жорий мавсум Слот қўл остида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширишга эришди.



Фикрлар