“Ливерпуль” грандлар нишонида турган футболчи бўйича қарорини билдирди

Юрген Клопп “Ливерпуль”ни тарк этганидан кейин жамоа таркибида сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Гранд клублар германиялик мутахассис қўл остида порлаган ўйинчиларга кўз тиккан.

Ана шундай нишонда турган футболчилардан бири Трент Александер-Арнольддир.

Клуб раҳбарияти 25 ёшли ҳимоячи бўйича бир қарорга келди. “Ливерпуль” мутасаддилари клуб тарбияланувчисини қўйиб юбормайди ва унга янги узоқ муддатли келишув таклиф қилади.

Трент “Ливерпуль” сафида жами 310 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасига 19 та тўп киритган ва жамоадошларига 81 та голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!