"Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси "Оксфорд" клубини бошқариши мумкин

Англиянинг “Оксфорд” клуби раҳбарияти уэльслик мутахассис Крэйг Белламига жамоани бошқаришни таклиф қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Белламининг ўзи ҳам ушбу таклифга бефарқ эмас ва айни дамда раҳбарият билан шаҳсий келишув борасида музокаралар бошлаб юборган. Айтиш лозимки у айни дамда “Кардифф” клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Крэйг Беллами ўз вақтида "Блэкберн", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!