“Ливерпуль” ҳеч ким кутмаган ҳужумчини олади. У рақобатда Салоҳни синдириши керак

Гранд клублар таниқли чарм тўп усталарини  “овлаб” вақт сарфлаётган бир пайтда “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп кўпчиликнинг эътиборидан четда қолаётган зўр футболчини ўз жамоасига олмоқчи.

“Вулверхэмптон” ҳужумкор футболчиси Адама Траоре ёзда “Ливерпуль”нинг асосий трансфер мақсади қилиб танланди. “Барселона” тарбияланувчиси “бўрилар” устози Нуну Эшпириту Санту қўл остида бор истеъдодини кўрсата олди. Мутахассислар унинг жисмоний қуввати, тезлиги, тўпни назорат қилишига юқори баҳо бермоқда.

“Вулверхэмптон” уни икки йил муқаддам “Мидлсбро”дан 20 миллион еврога олганди. Энди испаниялик футболчининг бугунги кундаги трансфер нархи 60 миллион фунтни ташкил қилмоқда.

Супер ҳужумчи мана шунақа бўлади!

“Бунёдкор”нинг собиқ сардори: Англияга бор укам, супер юлдуз бўласан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!