“Ливерпуль” ҳимоя учун қимматбаҳо футболчини сотиб олмоқчи

"Ливерпуль" "Ноттингем Форест" клубининг 23 ёшли ҳимоячиси Мурилло хизматига қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун 80 млн евро сарфлашга тайёр. Жорий мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган бразилиялик футболчи Англиянинг икки клуби назарига тушди. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Челси" ҳам ушбу трансфер ойнасида Муриллони ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ, "Ливерпуль" Ибраим Конате ва Жо Гомеснинг жароҳатларидан сўнг ҳимоя чизиғида кучайиш учун рақибдан футболчини олиб қўймоқчи.

Муриллонинг "Ноттингем" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Айни пайтда "Трансфермаркт" портали ҳимоячини 55 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!