“Ливерпуль” ҳимояни мустаҳкамлайди

“Ливерпуль” бошқа гранд клублардан фарқли ўлароқ, арзон футболчиларни трансфер қилишдан уялмайди. Айни пайтда Юрген Клопп марказий ҳимояни “Селтик” вакили Кристоффер Айерга топширишга қарор қилган.

Норвегиялик ҳимоячи Шотландия чемпионатида беш мавсумдан бери барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Тез орада томонлар музокараларни бошлайди.

Айернинг “Селтик” билан шартномаси яна икки йил давом этади. Бироқ, бу футболчининг трансфер суммаси 4 миллион еврога баҳоланаётгани боис, “Ливерпуль”га уни қўлга киритиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!