"Ливерпуль" ҳужумчиси Саудияга кетмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нунес фаолияти "Ал-Ҳилол" клубида давом эттириши мумкин. "Transfer News Live" манбаси "Anfield Watch"га таяниб хабар беришича, Саудия клуби Нунесга катта маблағда маош тўлашга тайёр.

Манбага кўра, "Ал-Ҳилол" Нунесга ҳафтасига тахминан 400 минг фунт маош таклиф қилишга тайёр. Ҳозирда "Ливерпуль"да уругвайлик футболчи ҳафтасига тахминан 140 минг фунт олади. Бу эса Дарвиннинг маоши деярли уч бараварга ошишини англатади.

Шуни таъкидлаш жоизки, "Ал-Ҳилол"ни Нунеснинг "Бенфика"да ўйнаган пайтида унинг мураббийи бўлган Жорже Жезуш бошқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!