“Ливерпуль” ҳужумчисини “Бавария”га сотишдан бош тортди

“Ливерпуль” раҳбарияти сенегаллик ҳужумчи Садио Манени “Бавария”га сотишдан бош тортди, деб хабар бермоқда The Times нашри.

Манбанинг таъкидлашича, ливерпулликларга Бундеслига чемпиони таклиф қилган сумма маъқул келмаган. “Бавария” Манени олиш мақсадида 25 миллион фунт атрофида маблағ таклиф қилганди.

Маълумотларга кўра, келаси йили эркин агентга айланадиган Садио Мане мюнхенликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Унга кўра, германияликлар 30 ёшли тўпурарга уч йиллик битим берган ва йилига 20 миллион евро тўлашга рози бўлган.

2016 йили “Саутгемптон”дан 41,2 миллион еврога олинган футболчи “Ливерпуль” сафида 269 та учрашувда майдонга тушиб, 120 та гол ва 48 та ассист муаллифи бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!