“Ливерпуль” катта ишга қўл урди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жароҳатлар билан боғлиқ вазиятдан кейин жамоага янги ярим ҳимоячилар олиб келиш керак, деган хулосага келди.

Ливерпулликлар “Бенфика” вакили Энцо Фернандесга кўз тикмоқда. Бироқ, 21 ёшли футболчини олиш учун катта харажат қилиш керак.

“Бенфика” бу ўйинчи билан 2027 йилнинг ярмигача шартнома имзолаб қўйган. Битимда Фернандесни олмоқчи бўлган жамоа 120 миллион евро тўлаги кераклиги белгилаб қўйилган.

Аргентиналик ярим ҳимоячи жорий мавсумда 13 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!