"Ливерпуль" клуб тиббиёт бўлимига янги номзод изламоқда

Юрген Клопп бошқарувидаги "Ливерпуль" клуб тиббиёт бўлимига янги номзод излаш ишларини бошлаб юборди.

"Қизиллар"нинг амалдаги ҳодими Эндрю Мэссей ФИФАда янги лавозимни эгаллаш учун клубни биринчи март куни тарк этади.

Ливерпуль шахри клуби Мэссей ўрнига Гэри О’Дрисколлни номзод сифатида кўришмоқда. Айни дамда Гэри "Арсенал"да фаолият кўрсатмоқда ва ўз навбатида тўпчилар ҳам уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!