"Ливерпуль" ван Дейкни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар берди.

Манбаларда ёзилишича, англияликлар ҳимоячига "Ювентус" клубининг қизиқаётганидан келиб чиқиб, унга янада яхши шартнома таклиф қилишмоқчи. Унга кўра "қизиллар" футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шартномада ван Дейкнинг маоши ойига 125 минг фунт стерлингдан 150 минг фунт стерлингга кўтармоқчи. Шунингдек, ҳимоячи 50 миллион фунт бонусга ҳам эга бўлиши мумкин.